4 Oktyabr 2022 Yil 1344

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилмоқда

Ижтмоий тармоқларда фуқаро Азизбек Мирназаровнинг мурожаати тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. У ўз мурожаатида Тошкент шаҳридаги “Minerva city” турар-жой мажмуасидан хонадон сотиб олиш учун тўловни амалга оширганлиги, лекин орадан бир неча ой ўтсада, қурилиш бўлмаётганлиги, фуқароларга эса тўлов пуллари қайтариб берилмаётганлигини баён қилган. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Barcha yangiliklar

Text to speech