18 Iyun 2022 Yil 1068

Ички ишлар органларида аёлларга эътибор

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар учун сайёр-ўқув семинари ва спорт мусобақалари ташкиллаштирилди.
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларни маънавий қўллаб-қувватлаш, эришган ютуқларини рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлиғини тиклаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини кўнгилли ўтказишларини таъминлаш орқали иш самарадорлигини янада ошишига эришиш мумкин.
Сайёр-ўқув семинарида хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича, гендер тенглиги, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида маъруза қилинди.
Бундан ташқари тадбир иштирокчилари учун волейбол, сузиш бўйича спорт мусобақалари, қизиқарли викторина, тезкор савол-жавоблар ўтказилиб, ғолиблар совғалар билан тақдирланди.

Barcha yangiliklar

Text to speech