Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида мавжуд бўлган электромонтёр, кутубхоначи, боғбон, фаррош, дезинфектор, зоомуҳандис, зоотехник, қозонхона оператори, чилангар-сантехник ва омборхона ишчиси (эркин ёлланган ишчи ва хизматчи лавозимлар) лавозимларига ишга таклиф этади.
Ушбу иш ўринларига ишга кириш истагини билдирган фуқаролар жорий йилнинг 22 - 23 ноябрь кунлари соат 09.00 дан 17.00 гача Бош бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат этишлари мумкин: 1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти ёки ID картаси; 2. Ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун); 3. Маълумотини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, аттестат).
Номзодларга қўйиладиган талаблар: - Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши; - Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий яшаш жойига эга бўлиши; - Меҳнатга лаёқатли бўлиши.