7 Mart 2022 Yil 1255

Азиз ва мўътабар аёллар, муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Барчангизни нафосат ва гўзаллик байрами “8 март – Халқаро хотин-қизлар” куни билан чин қалбдан табриклайман.

Эртанги кунимиз таянчи, эзгу орзу ниятларимизни амалга оширувчи Янги Ўзбекистоннинг ёш авлодини тарбиялаш ва камол топтиришда сизнинг ўрнингиз беқиёс.
Шу билан бирга, биз билан елкама-елка хизмат олиб боришингиз, пойтахтимизда тинчлик, осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишда сизнинг хизматларингиз юксак эътирофга лойиқ.

Ҳам оналик, ҳам бекалик каби масъулиятни нозик жуссангизга сингдира олган сизлардек қалби дарё, саҳоватпеша аёлларимиз билан биз доимо фахрланамиз.
Сизларни ушбу байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга соғлиқ, саломатлик, бахт-саодат ва хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламан.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов

Barcha yangiliklar

Text to speech