22 Dekabr 2022 Yil 1192

Автомашинадан ўғрилик бўйича жиноят иши қўзғатилган

Жорий йилнинг 22 декабрь куни 2001 йилда туғилган А.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган Gentra русумли автомашинасининг олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилгани ва автомашина ичида бўлган 500.000 сўмлик соати ўғирланганини маълум қилган. Шунингдек, шу куни 1995 йилда туғилган Р.Х.га тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинасининг олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилганлиги, лекин автомашинасидан ҳеч нарса йўқолмаганлиги, 1977 йилда туғилган Е.Б.га тегишли бўлган Spark русумли автомашинанинг ҳам олд ҳайдовчи ён ойнаси синдирилганлиги, автомашинасидан ҳеч нарса йўқолмаганлигин аниқланган.
Қайд этилган ҳолатлар юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Barcha yangiliklar

Text to speech