25 Oktyabr 2022 Yil 1354

Қадрли ҳамкасблар, муҳтарам фахрийлар!

Сизларни, 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни, муносабати билан табриклайман.
Ватан осойишталигини сақлаш, халқимиз фаровонлигини таъминлашда ИИО ходимларининг ўрни беқиёс. Зеро, ҳар бир ходимнинг олий бурчларидан бири – халқимиз манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилишдир.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари пойтахт ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда туну кун хизмат қилмоқдалар.
Пойтахт Ички ишлар органларининг барча ходимлари– офицерлар, сержант ва сафдорларни, хизматчиларни, қадрли фахрийларимизни, шунингдек, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларини байрам билан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик тилайман. Юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда омад ёр бўлсин.

Barcha yangiliklar

Text to speech