Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан, тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ташаббуси билан ҳамда Тошкент шаҳар бандлик Бош бошқармаси ва пойтахт Ҳокимияти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19 май куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Central Park” истироҳат боғида соат 9:30 да “Иш бор – ҳунар бор” шиори остида бандлик ярмаркаси бўлиб ўтади.
Барча аёлларни ушбу ярмаркада фаол иштирок этишга таклиф этамиз.