15 Oktyabr 2022 Yil 1738

Уважаемые жители и гости столицы!

16 октябрь куни пойтахтимизда "Tashkent Global Forum" ташкилоти бошчилигида  3 км га югуриш "Business Run" марафони ўтказилади. Шу муносабат билан 16 октябрь соат 06:00 дан соат 11:00 гача бир нечта кўчалар ёпилади:

— Ислом Каримов кўчасидан — Афросиёб кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;

— Афросиёб кўчасидан — Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача;

— Шароф Рашидов кўчасидан — Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Афросиёб кўчасигача. 

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Barcha yangiliklar

Text to speech