Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 18.00 дан 24.00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.
— Қуддус Шариф масжиди бўйича: Янги Сергили кўчасидан – Қипчоқ кўчаси бўйлаб, Нилуфар кўчасигача бўлган қисми;
— Мирза Юсуф (Бодомзор) масжиди бўйича: Боғишамол кўчасидан Чингиз Айтматов кўчаси бўйлаб Қози тарнов 2-тор кўчасигача бўлган қисми;
— Шайх Зайниддин масжиди бўйича: Бешқарағоч кўчасидан-Кўкча дарвоза кўчаси бўйлаб, Нурафшон кўчасигача бўлган қисми;
— Новза масжиди бўйича: Муқимий кўчасидан Бунёдкор махалий йўли бўйлаб, Сеул кўчасигача бўлган қисми ;
— Ислом ота масжиди бўйича: Фарғона йўли 5-тор йўлидан Фарғона йўлининг махаллий йўли бўйлаб, Олот кўчасигача бўлган қисми;
— Юнусобод Оқ тепа масжид бўйича: Амир Темир шох кўчасидан Чинобод кўчаси бўйлаб, Дарвоза кент кўчасигача бўлган қисми;
— Фотима и Захро масжид бўйича: Нурафшон кўчасидан Оқтепа Мажлисий кўчаси бўйлаб, Катта Оқ тепа кўчасигача бўлган қисми;
— Бўта бува масжид бўйича: Бунёдкор шох кўчасидан Бешқўрғон кўчаси бўйлаб, Бешқўрғон 4-тор кўчасигача бўлган қисми;
— Яккасарой масжиди: Шота Руставели кўчасидан Яккасарой кўчавси бўйлаб, Боғибўстон кўчасигача бўлган қисми;
— Усмон Бин махзун масжиди: Қушбеги кўчасидан КХАЙ бўйлаб, Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.
Ҳайдовчилардан беркитилган кўчаларни олдиндан четлаб ўтишни илтимос қиламиз.