3 Март 2025 йил 605

Зукколикда пешқадам аёлларимиз

Ҳар йили юртимиз Ички ишлар вазирлиги тизимларида хизмат олиб борувчи хотин-қизлар ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар аёллари” шиори остида ўтказиб келинаётган навбатдаги IV-форумига Жиззах вилоятининг энг хушҳаво ва гўзал табиатли Зомин тумани мезбонлик қилди. Форум доирасида “Энг яхши китобхон аёл ходим” танловининг финал босқичида иштирокчилар “Бадиий асарлар билимдони”, “Зукколик” баҳси ҳамда “Мен севган адиб” номли шартларни бажариш орқали ўзлари мутолаа қилган 3 та бадиий асарларнинг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган бадиий-эстетик ғоялар, қаҳрамонларнинг руҳий кечинмалари, интилиш ва дунёқарашларига изоҳлар бериш орқали ўз тушунчаларини, китобдан олган таассуротларини баён қилишди. Ҳар бир китобхоннинг асар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини диққат ва эътибор билан тинглаган ҳакамлар 1-ўринга Тошкент шаҳар ИИББ Олмазор тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, катта лейтенант Анорхол Исмоиловани, 2-ўринга Андижон вилояти ИИБ ЭКМ катта эксперти, катта лейтенант Дилбархон Умаровани лойиқ деб топишди. 3-ўринга эса икки ходима: Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, лейтенант Зумрад Ибодуллаева ҳамда Жиззах вилояти Арнасой тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Ҳусния Умрзоқовалар муносиб топилди. Шунингдек, билимдонлик, китобхонлик, зеҳн-идрокни чархлаш, ақлий салоҳиятни кучайтиришга қаратилган мазкур анжуман доирасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичига ҳам старт берилди. 18 та жамоа қатнашиб, қизиқарли ва қизғин давом этган баҳсларда жамоалар саволларга тўғри ва аниқ жавоблар беришга ҳаракат қилишди. Пойтахтимиз ИИББ шарафини ҳимоя қилган аёлларимиз ўз билим ва салоҳиятларини муносиб намойиш этишиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритишди. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан ғолибларимизни ғалаба билан муборакбод этамиз.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: