21 Феврал 2024 йил 1234

Юнусобод тумани ёшлари Қатағон қурбонлари хотираси музейида

Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллалардаги уюшмаган ёшлари пойтахтимизда жойлашган Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат қилишди.

Саёҳат давомида музей мутахассислари ХХ аср бошларида яшаб ўтган, “халқ душмани” сифатида қатағон қилинган Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий каби жадидларнинг юрт озодлиги йўлида амалга оширган ишлари, ёзган асарлари ҳақида қимматли маълумотларни айтиб ўтишди. Маҳалла ёшлари музейга ўша даврга мансуб “қора 110” деб юритилган машина экспонатини томоша қилиб, у билан боғлиқ мудҳиш воқеалардан бохабар бўлишди.


Барча янгиликлар

Text to speech