7 Май 2024 йил 1521

Ёшлар истиқболини кўзлаб

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан давлатимиз раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Юнусобод тумани 3-сектор ҳудудидаги 16 та маҳаллада яшовчи, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 11 736 нафар ёшлар  тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” платформасига киритилди. Улар пойтахт ИИББ, туман ИИО ФМБ раҳбарларига бириктирилди ва тоифаларга ажратилди.

Туманнинг 3-сектор раҳбарига бириктирилган Адолат маҳалласида яшовчи 284 нафар ёшларнинг муаммолари ўрганиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатиш истиқболлари режалаштирилди.

Таъкидлаш лозимки,  шу кунга қадар 3-сектор раҳбари раислигида ҳудудда истиқомат қилувчи ёшлар билан  15 марта учрашувлар бўлиб ўтди. Жами келиб тушган 52 та мурожаат ўрганилиб, уларнинг 38 таси ижобий ҳал этилди, 14 таси бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, куни кеча сектор штабида уюштирилган ёшлар билан учрашувда 120 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ўзларининг турли муаммолари, масалалари ечими борасида саволлар билан мурожаат этишди. Улардан 50 нафарининг муаммолари тингланиб, аксарияти ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, 4 нафар ёшларнинг контракт тўловларини тўлаб бериш бўйича сертификатлар тақдим этилди ҳамда ёшлар билан ишлашда фаоллик кўрсатиб келаётган 3 нафар ёшлар етакчиларига сектор раҳбарининг миннатдорчилик фахрий ёрлиқлари топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech