16 Август 2024 йил 1507

Янгиҳаёт туманидаги профилактик ишлар тўғрисида

«Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги» доирасида ҳамда мустақиллик байрами арафасида пойтахт туманларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, жиноятларни "иссиқ изи"дан очишга қаратилган профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ соҳавий хизматлари ходимлари томонидан комплекс профилактик тадбирлар доирасида кўп қаватли уйлардаги 1248 хонадон "хонадонбай" тизим орқали текширилди. Ўрганиш жараёнида айрим хонадон эгаларини қийнаб келаётган муаммоларига ҳам ечимлар изланди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муқаддам судланган фуқаролар, пробация ҳисобда турган ва жиноят содир этишга мойил шахслар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Профилактик тадбирлар давомида алоҳида эътибор оилалардаги нотинч ижтимоий-маънавий вазиятнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уни яхшилаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўришга ҳам қаратилди.

Жойларда сайёр суд мажлисларининг ўтказилиши ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, одамларнинг адолат ва давлатга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сонининг камайишида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиши катта аҳамиятга эга. Аҳоли ўртасида, корхона ва ташкилотларнинг меҳнат жамоаларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш тадбирлари ўтказилаётгани бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Шунингдек маҳалла ҳудудларида "обод маҳалла", "обод кўча", "обод хонадон" дастури асосида ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.


Барча янгиликлар

Text to speech