3 Июн 2024 йил 5365

ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорлари талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига ўтказилади.


Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриши;

- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;

- Эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (заҳирадаги офицерлар таркиби қабул қилинмайди);

- Олий маълумотга эга бўлиши.


Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультетида 

Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг қуйидаги йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади: 

- Йўл-патруль фаолияти (бўй эркаклар 175см / аёллар 170см);

- Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўй эркаклар 165 см / аёллар 160 см);

- Жамоат тартибини сақлаш фаолияти (бўй эркаклар 170 см / аёллар 165 см)

- Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти (бўй эркаклар 165 см / аёллар 160 см)


Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан жорий йилнинг 01 июль кунига қадар (соат 09:00 дан 17:00 гача) Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 7-уй) қуйидаги ҳужжатлар билан келишлари сўралади:

- биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси доимий яшаш манзили билан;

- ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун);

- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом).


Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатга киритилмайди.

Барча янгиликлар

Text to speech