28 Октябр 2024 йил 873

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

25-октябрь – Ички ишлар органлари куни муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби орасида ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Халққа хизмат қилиш – шарафли бурч” мавзусига бағишланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси вакили доцент Ойбек Холмўминов маъруза қилди. У ўз нутқида, ички ишлар органлари ходимлари диёримизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик посбони, керак бўлса қалқони бўлиб халқ ишончи ҳамда розилиги йўлида, кеча-ю кундуз сергак ва ҳушёр хизмат қилишаётганлигини, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ, ватанпарвар фидойи ходимлар намунали хизмати билан Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосида олиб борилаётган ислоҳотлар ривожига муносиб ҳисса қўшиб келишаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.


Барча янгиликлар

Text to speech