21 Декабр 2023 йил 1233

Миробод туманида мактаб ўқувчилари ўртасида зукко китобхон танлови ўтказилди

Миробод тумани ИИО ФМБ ёшлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан 214-сони умумий ўрта таълим мактабида “Беш ташаббус” доирасида “Ёш китобхон” танлови бўлиб ўтди. Мазкур танловда ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Алишер Навоийнинг “Хамса” асари, Ўткир Хошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ҳамда Худойберди Тўхтабоевнинг асарлари юзасидан ўз билимини синовдан ўтказишди. “Тезкор савол-жавоблар”, “Тест саволлари” ҳамда “Мен севган қаҳрамон” шартлари бўйича ўтказилган танловда ҳар бир иштирокчи ғолиб бўлишга интилди. Ҳакамлар ҳайъати ўқувчиларнинг билим ва саводхонлигини холис ва адолатли баҳолаб боришди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, мактабнинг 5 А-синф ўқувчиси Д. Бахриддинова биринчиликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Барча янгиликлар

Text to speech