19 Сентябр 2023 йил 1090

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Имом ал-Бухорий - ҳадис илмининг султони” мавзусига бағишланди.  

Барчамизга маълумки, ўзининг “Ал жоме ас-Саҳиҳ” асари орқали ҳадисшуносликда инқилоб қилган Имом ал-Бухорий ислом дунёсидаги энг буюк муҳаддислар ичида етакчи ўринда туради. У ўзига хос методологияга асос солиб, ҳадисшуносликни янги босқичга олиб чиқди. Қолаверса, ҳадисларни ажратиб, нисбатан мукаммал тўпламга асос солган илк муҳаддислардандир. Имом Бухорий йирик олимлардан бири бўлиб, зеҳни ўткирлиги ва ёдлаш қобилиятини кучлилиги билан халқ орасида ғоят катта шуҳрат қозонган. Манбаларда Имом Бухорийнинг 600 мингга яқин ҳадисни ёд билгани қайд қилинган. Имом Бухорийнинг тўпламларига киритилган ҳадислар фақат ислом таълимотига тегишли умумий қоидаларни акс эттириш билан чекланиб қолмайди. Улар меҳр-муҳаббат, сахийлик, ота-онага, аёлларга, катталарга ҳурмат, етим-есирларга мурувват, фақир-бечораларга ҳиммат, ватанга муҳаббат, меҳнатсеварлик ва ҳалоллик каби ҳақиқий инсоний фазилатлар ҳамда намунали тартиботлар мажмуасидир. Унда нима яхши, нима ёмон, нималарни қилиш керак ва нималарни қилмаслик кераклиги ҳақида баён этилган.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech