5 Сентябр 2023 йил 1784

Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли академик лицейида билимлар куни нишонланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллик шодиёнаси кенг нишонланаётган шукуҳли кунлар янги ўқув йилининг бошланиш айёмига уланиб кетди. Билимлар куни «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида ИИВ 1-сонли академик лицейида кўтаринки кайфиятда нишонланди.

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ҳам таълим муассасасидаги тантанали маросимларда иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли академик лицейи таълим ва тарбияда ўз анъаналари билан тилга тушган, фидойи устозлар меҳнат қиладиган муассаса ҳисобланади.  

“Мустақиллик дарси”да ИИББ масъул ходимлари эришилган ижобий натижаларни эътироф этди. Шунингдек, мамлакатимизда ёшларга яратилган шароитлар, илм-фан ривожи йўлидаги кенг имкониятлар тўғрисида сўз юритилди.  

Очиқ мулоқотга айланган дарс давомида ўқувчилар орзу умидлари, ижтимоий ҳаётга оид нуқтаи-назарини баён қилди.

Барча янгиликлар

Text to speech