9 Август 2024 йил 1073

Тунги йўриқнома ўтказилди

Пойтахтимиз тинчлигини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари туну кун хизмат олиб бормоқда.

Тунги хизматга жалб қилинган ходимлар учун навбатдаги йўриқнома Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов бошчилигида “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи олдида бўлиб ўтди.

Йўриқномада сўзга чиққан пойтахт ИИББ бошлиғи А.Ташпулатов ўз нутқида ходимлар хизматни ҳушёрлик билан олиб бориши, ҳар қандай шубҳали шахслар ва буюмларга эътиборли бўлиши, аниқланган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар бўйича зудлик билан қонуний чора кўриш кераклигини таъкидлади.

Йўриқномадан сўнг барча ходимлар хизматни ўташ учун ўз йўналишлари бўйича ишга жалб этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech