Мақсад: ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
Бугунги кунда давлатимиз сиёсатида ёшлар билан боғлиқ масалалар муҳим ўрин тутади. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан ёш авлод вакиллари билан мунтазам равишда турли суҳбатлар, учрашувлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Табиий ва аниқ фанлар”га ихтисослаштирилган С.Х.Сирожиддинов номли академик лицейда ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари, ўқитувчилар ва бошқалар иштирок этди.
Учрашувда ходимлар маърузалар билан иштирок этиб, бугунги кунда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар уларнинг камолотининг муҳим шарти эканини таъкидлади. Шунингдек, ёшларга турли қоида ва қонунлар талаблари, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўллари тушунтирилди. Ўз навбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.