Тошкент шаҳар ИИББда тергов тизими ходимлари билан йиғилиш бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов “Интизом ойлиги” доирасида ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари билан учрашув ўтказди.
Сўзга чиққан пойтахт ИИББ бошлиғи ҳар бир ходим хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши, қонунчиликдаги янгиликлардан мунтазам равишда хабардор бўлиши, хизмат жараёнида холислик ва адолатлилик принципларига қатъий риоя этиши лозимлиги ҳақида алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, тадбир давомида ходимлар Ички ишлар вазирлигининг амалдаги буйруқлари талабларига сўзсиз риоя этиш шартлиги тушунтирилиб, бу бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.