28 Октябр 2023 йил 686

Тошкент шаҳар ИИББда байрам тадбири бўлиб ўтди

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддилари, бош бошқарма ва таркибий тузилмалар ходимлари иштирок этди.

Тадбирни очиб берган бош бошқарма бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов ички ишлар органлари ходимларини, фахрийларни ҳамда хизмат вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини байрам билан табриклаб, уларга муваффақиятлар тилади.

Сўзга чиққан Тошкент шаҳар прокурори Эркин Йўлдошев пойтахтимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ички ишлар органлари ходимларининг ўрни беқиёслигини, уларнинг хизмати халқ эътирофида эканлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида ўз хизмати билан касбдошларига ўрнак бўлган бир қатор ходимлар Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг кўкрак нишони, фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шундан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ ҳовлисидаги "Хотира" ёдгорлигига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Байрам сўнгида қатнашчилар учун концерт дастури ва байрам дастурхони ташкиллаштирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech