29 Апрел 2024 йил 989

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ўзбекнинг туркман шоири” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон миллий университети вакили Вали Умаралиев маъруза қилди. У ўз нутқида, Махтумқули шеърларида туркман халқининг ҳаёти, урф-одатлари, ўз даврининг муҳим ижтимоий-сиёсий ҳодисалари, ўзининг ички кечинмалари теран ифода этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Абдулла Авлоний” ва “Нафснинг сўнгги манзили” номли видеороликлар ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech