Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ўзбекистон – 2030” стратегияси – халқ стратегияси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент амалий фанлар университети профессори, филология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Султонмурод Олимов маъруза қилди. У ўз нутқида, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида ўз аксини топган инсонпарварлик сиёсати, “Инсон қадри учун” тамойили ижроси йўлидаги дадил қадамлар, яқин келажакда амалга ошириладиган кенг кўламли ислоҳотлар, аниқ мақсад ва вазифалар халқимиз ҳаётига янгича мазмун бағишлашини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунлари Андижон шаҳрида республика ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари ўртасида “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” ҳамда “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловлари бўлиб ўтди. Мазкур кўрик танловнинг “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” йўналишида 2-ўринни қўлга киритган Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ ходимлари майор Хамид Рахимбаев ҳамда Арслан Мансуровлар Бош бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирландилар.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.