ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ёшларни ҳалокат ёқасидан асраш – бурчимиз

Юртимизда давом этаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Шайхонтоҳур туманида ўтказилган кенгайтирилган саф йиғилишида туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бориши таҳлил қилинди.Шундан сўнг Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Отабек Жамолов 136-мактабда маҳалла фаоллари ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда туманда содир этилган ўғирлик жиноятларининг муҳокамасини ўтказди. Унда ўғирлик жиноятларининг келиб чиқиш сабабларидан бири: фуқароларимизнинг эътиборсизлиги ва ўз мулкини сақлашга бўлган лоқайдлигига эътибор қаратилиб, келгусида ўғирликларнинг олдини олиш, содир этилганларини фош этишда маҳалла фаоллари, аҳолисининг ҳушёрлиги ва огоҳлигини оширишга, маҳаллада шубҳали шахсларни кўрганда дарҳол ҳудудий профилактика инспекторларига хабар беришга чақирди. Шу билан бирга ҳамкорликда қандай ишларни амалга оширса самара бериши бўйича қатнашчиларнинг мулоҳаза ва тавсиялари ўрганилиб, бу борада фикрлар алмашинилди. Келгусида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш бўйича ҳудудларда маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди, унинг ижроси бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, туман ИИО ФМБ бошлиғи О.Жамолов хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида, республикамизда ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Шайхонтоҳур туманида жойлашган Халқаро ислом академиясига ташриф буюрди. Талабалар билан бугунги кунда долзарб бўлган аср вабоси – гиёҳвандликка қарши курашиш, ёшларни гиёҳвандлик домидан ҳимоя қилишга қаратилган “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. Маърузачи кенг талаба-ёшлар аудиториясини қамраган очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида гиёҳвандлик, психотроп, кучли таъсир қилувчи дори воситалари, уларнинг инсон саломатлиги, онгига таъсири, мудҳиш оқибатлари ҳақида ҳаётий воқеалар, бу жиноятлар бўйича юритилаётган жиноий ишлар ҳақида маълумотлар берди. Ўтказилган учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Ойлик доирасида туман ИИО ФМБ 5-сонли ИИБ бошлиғи Рустам Солиевнинг туман ички ишлар бошқармаси соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг “Ҳувайдо” маҳалласида жойлашган 169-сонли, “Ибн Сино” маҳалласида жойлашган 262-сонли умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари билан ўтказган профилактик тадбири ана шундай жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг узвий давоми бўлди. Масъуллар ўқувчиларга интернет тармоқларидаги фирибгарликлар, жиноятга етакловчи турли контентлар, тақиқланган диний материаллар, бузғунчи ғояларни тарғиб қилувчи ҳаволалардан эҳтиёт бўлиш, алдовларга ишониб қолмасликка чақиришди. Ижтимоий тармоқларда берилаётган осон ва енгил пул топиш, хорижга чиқиш ёки бошқа васвасага солувчи ваъдаларга ишониб, ҳаёти ва саломатлигини хавф остига қўйиш орқали ўз келажагини барбод қилаётган ёшлар ҳаётидан мисоллар келтиришди. Суҳбат қатнашчилари ходимларга ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлари билан мурожаат этиб, жавоблар олдилар. Бу каби профилактик-тушунтириш тадбирлари пойтахтимизнинг барча туманларида амалга оширилмоқда.

25 Апрел 2025 йил

96

ЭЪЛОН

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ички ишлар органларига кўнгиллилар (волонтёр)ни таклиф қилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси пойтахтимизда жойлашган туризм намойиши объектларига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашда жамоатчи ёрдамчи сифатида кўнгиллилар (волонтёр)ни ҳамкорликка таклиф қилади. Бундан Сиз, Бош бошқарма Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида сайёҳлар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда кўмаклашасиз. Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолиятига жамоатчи ёрдамчи сифатида –- ўн саккиз ёшдан кичик ва қирқ беш ёшдан катта бўлмаган;- соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича белгиланган вазифаларни бажаришга қодир;- муқаддам судланмаган;- ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турмаган;- яшаш ва ўқиш жойи бўйича ижобий тавсифланган кўнгиллилар жалб қилинади. Мурожаат учун телефон +99899-010-92-42, +998919131449

25 Апрел 2025 йил

72

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading