ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси тан жароҳати олганлиги акс этган фотолавҳалар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Жорий йилнинг 21 апрель куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабларнинг бирида, вояга етмаган 2007 йилда туғилган Р.С. ҳамда шу мактаб ўқувчиси вояга етмаган 2007 йилда туғилган А.И. тортишиб қолганлиги ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган. Жанжал вақтида вояга етмаган А.И. вояга етмаган Р.С.га тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

26 Апрел 2025 йил

313

Президент қарори ижроси ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси муҳокама қилинди

Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов бошчилигида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-110-сон қарори ижроси ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Йиғилишда туман прокурори З. Зиядуллаев, туман ИИО ФМБ бошлиғи подполковник О. Қайимхўжаев, таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Йиғилишда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-110-сон қарори ижроси, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид чора-тадбирлар ва мактабларда ўқувчиларнинг дарс жараёнларига қатнаши ҳолатига қаратилди. Шунингдек, мактаблардаги ахборот ва таълим муҳити, ўқитувчиларнинг роли, ижтимоий масала ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган қадамлар ҳамда жамоатчиликнинг буларга оид фаолияти муҳокама қилинди. Йиғилиш давомида аниқланган камчиликлар ва мавжуд муаммолар тўғрисида масъуларга аниқ йўналишлар бўйича кўрсатмалар берилди. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши керак бўлган янги чора-тадбирлар белгиланди. Масъуларга ушбу масалалар бўйича тўлиқ тушунтиришлар берилиб, ҳар бир топшириқ ва вазифа юклатилди. © Яшнобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

26 Апрел 2025 йил

38

Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган сайёр қабуллар тизими аҳолининг муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш, эртанги кунга ишонч хиссини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий муҳитни янада яхшилашга хизмат қилмоқда. Яшнобод ва Бектемир туманлари аҳолиси учун ташкиллаштирилган навбатдаги сайёр қабул Яшнобод туманида жойлашган “Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш Мономарказ" биносида бўлиб ўтди. Пойтахт ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев ва Халқ қабулхонаси томонидан ўтказилган қабулда ушбу туманларнинг мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Ўтказиладиган сайёр қабул давомида жами 34 нафар фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Улардан 15 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари юзасидан; 5 таси етказилган моддий зарарни ундириш бўйича; 2 таси ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш, хизматни ўташ ва қайта тиклаш юзасидан; 8 таси пробация ҳисобда турган шахсларни муддатидан илгари шартли озод қилиш масаласида; 3 таси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш бўйича; 1 таси даволаниш учун моддий ёрдам бўйича мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг 9 таси жойида ижобий ҳал этилди, 5 таси бўйича малакали тушунтириш берилди, кўриб чиқиш қўшимча муддат талаб этадиган 20 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. Шунингдек, сайёр қабул давомида 3 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Бу каби сайёр қабуллар аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни кечиктирмасдан ҳал этишда муҳим қадам ҳисобланади. Ушбу тадбирлар фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини ошириш, жамиятда самарали ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади.

26 Апрел 2025 йил

163

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading