20 Январ 2025 йил 301

Тошкент шаҳрида “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги доирасидаги тезкор тадбирлар ўз самарасини бермоқда

Ўзгаларнинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилишга уринган шахслар ҳар даврда мавжуд бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари ўғриликда гумонланувчи шахсларни қўлга олдилар. Хусусан, жорий йилнинг 15 январь куни ички ишлар органларига 69 ёшли Гулсара Ж. “Vivo” русумли ҳамда 39 ёшли Диана Ч. “Redmi” русумли телефони ўғирланганлиги юзасидан ариза билан мурожаат қилганлар.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 1989 йилда туғилган, муқаддам судланган С.О. ва 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган Р.Х. аниқланиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Пул ва бошқа қимматбаҳо буюмларингизни кўзга ташланадиган жойларда сақламанг. Одамлар гавжум бўлган жамоат жойларда сумка ва кийимингизнинг чўнтакларига эътиборли бўлинг.

Барча янгиликлар

Text to speech