4 Июл 2024 йил 1869

Тошкент шаҳри туманларида ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда

Жамоат тартибини мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида пойтахт туманлари ИИО ФМБ ходимлари шаҳар қўриқлаш бошқармаси ва ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда профилактика тадбирларини ўтказмоқда.


Жумладан, куни кеча Учтепа тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари манфаатдор ташкилотлар билан бирга маҳалла фаоллари ва аҳолиси билан учрашди. Учрашув давомида туманда содир этилган жиноятлар аҳоли орасида муҳокама қилиниб, уларни олдини олиш чоралари тушунтириб берилди. Жумладан, ўғрилик жиноятини олдини олиш мақсадида Қўриқлаш хизмати имкониятларидан фойдаланиш мумкинлиги билдирилиб, мазкур хизмат ҳақида батафсил маълумот берилди.


Шунингдек, Яшнобод туманидаги «Илтифот» маҳалласида ҳам шундай учрашув ташкил этилиб, хонадонларни 24 соат давомида қўриқлаш хизматини ташкил этиш, кўп қаватли уйларга видеокузатув камераларини ўрнатиш масалаларига жиддий эътибор қаратилди.


Бу борадаги ишлар бошқа ҳудудларда ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech