24 Сентябр 2024 йил 1060

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, 2023 йил 22 декабрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида идора ва муассасаларда ҳар ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилган эди. Президент томонидан берилган топшириқлар ҳамда Ҳукуматнинг тегишли ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Абдулла Авлонийнинг “Адвокатлик осонми?” номли спектакли” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон давлат драма театри директорининг ўринбосари Сардор Мансуров маъруза қилди. Тадбир давомида Ўзбекистон давлат драма театрининг актёрлари иштирокчиларга шу спектаклни намойиши этишди.

Тадбир якунида “Энг яхши профилактика инспектори”, “Энг яхши терговчи”, “Энг яхши тезкор ходим” ҳамда “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловида фаол қатнашиб, ғолиблик ва фахрли ўринларни қўлга киритган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech