12 Август 2024 йил 1773

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Манфаатлар тўқнашуви – тараққиёт кушандаси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакили профессор Баҳодир Каримов маъруза қилди. У ўз нутқида, ички ишлар органларидаги манфаатлар тўқнашуви деганда, ходимнинг шахсий манфаати унинг хизмат вазифаларини объектив бажаришига таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган ва қарама-қаршилик юзага келадиган ёки юзага келиши мумкин бўлган ҳолат тушунилишини таъкидлаб ўтди. 

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech