19 Август 2024 йил 1896

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Қонун устуворлиги – халқпарвар давлат таянчи” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети вакили юридик фанлари доктори, профессор Саломат Ниёзова маъруза қилди. У ўз нутқида, мустақиллигимизни асраш, эркин ва фаровон ҳаётга эришиш, халқпарвар давлат барпо этиш учун, ҳеч шубҳасиз, қонун устуворлиги таъминланиши кераклигини, қонун устувор бўлган жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишини, бундай жамият эса халқпарвар давлатнинг таянчи ҳамда суянчига айланишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди. 

Тадбир якунида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловида фаол қатнашиб, ғолиблик ва фахрли ўринларни қўлга киритган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech