17 Март 2025 йил 863

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Наврўз – дўстлик ва бирлик рамзига эга бўлган умумхалқ байрами” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат шарқшунослик университети вакили тарих фанлари доктори, профессор Мирсодиқ Исхоқов маъруза қилди. У ўз нутқида, баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлган Наврўзи оламни катта шодиёна билан нишонлаш азал-азалдан эл-юртимиз учун гўзал анъана ҳисобланишини, бу байрам дўстлик ҳамда бирлик рамзига эга бўлиб, тинчлик, меҳр-оқибат ва бунёдкорлик қадриятларини тараннум этадиган умумхалқ байрами эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Тадбир якунида Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида киберспорт бўйича мусобақада фаол қатнашиб, ғолиблик ва фахрли ўринларни қўлга киритган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: