16 Сентябр 2024 йил 1210

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

          Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Жалолиддин Мангуберди – мардлик ва жасорат тимсоли” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент Кимё халқаро университети вакили профессор Акбар Замонов маъруза қилди. У ўз нутқида, ҳар бир халқнинг ўз қаҳрамонлари борлигини, Ватан озодлиги йўлида мардларча курашиб, жонини фидо қилган довюрак саркарда Жалолиддин Мангуберди тарихда ўчмас из қолдирган ана шундай миллий қаҳрамонимиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

          Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Санжар Қосимов тизимдаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.

          Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Жалолиддин Мангуберди” номли видеоролик ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech