14 Октябр 2024 йил 1329

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Сиёсий партиялар ва сайлов” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети вакиллари доцент Азим Шамсиев ҳамда юридик фанлар доктори Бахтиёр Хамидов маъруза қилдилар. Улар ўз нутқларида, сиёсий партиялар аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва фаоллигини ошириш, уларнинг давлат сиёсатини ташкил этиш ва бошқаришдаги иштирокини таъминлаш орқали давлат ҳамда жамият ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўташини, аҳолининг жамоатчилик фикрини шакл¬лантиришда, фуқароларнинг сиёсий ҳаётда фаол иштирокини таъминлашда муҳим ўринга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Тадбир якунида Ўзбекистон давлат драма театрининг актёрлари томонидан йиғилиш иштирокчиларга “Отасининг қизи” номли спектакль намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech