11 Ноябр 2024 йил 862

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Соғ танда – соғлом фикр” мавзусига бағишланди. Тадбирда бош бошқарма Тиббиёт бўлими поликлиникаси бошлиғи подполковник Бахтиёр Шеркулов маъруза қилди. У ўз нутқида, саломатлик сари илк қадам соғлом турмуш тарзига амал қилишдан бошланишини, мамлакатимизда миллат саломатлигини таъминлаш, жисмонан ва руҳан соғлом авлодни вояга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини, зеро, аҳоли саломатлигига давлатнинг стратегик ресурси, миллий хавфсизлиги ва мамлакат меҳнат салоҳиятининг асосий шарти сифатида қаралишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.


Тадбир якунида Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театрининг актёрлари томонидан йиғилиш иштирокчиларга “Жайдари келин” номли спектакль намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech