10 Декабр 2024 йил 923

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби орасида ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Тараққиёт қомуси” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети вакили доцент Асроржон Сатторов маъруза қилди. У ўз нутқида, янгиланган Конституция янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштиришини, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлигини, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлигини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилиши ва кафолатланиши қайд этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди. Шунингдек, “Конституция билимдони” кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир якунида Тошкент шаҳар ИИББнинг иқтидорли ходимларидан иборат “Ниҳол” жамоаси томонидан байрам концерти намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech