Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси ““Яшил” иқтисодиёт – тараққиёт кафолати” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети вакили доцент Комилжон Хурсандов маъруза қилди. У ўз нутқида, ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳам худди дунёнинг бошқа давлатлари каби янги, экологик тоза, қайта тикланадиган энергия манбаларини топишга интилаётган «яшил» иқтисодиёт йўлидан қатъий равишда бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.