10 Март 2025 йил 539

Талончилик жинояти муҳокама этилди

Маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни сақлашга нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, балки маҳалла фаоллари ҳам масъул эканликларини унутмаслик лозим. Маҳаллада содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни сабабларини аниқлаш ва уларни келгусида такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида содир этилган жиноятлар фуқаролар иштирокида муҳокама этиб келинмоқда. Куни кеча Сергели тумани “Бирдамлик” маҳалласида содир этилган жиноят муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 март куни фуқаро 1989 йилда туғилган А.Бобур Сергели тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожат қилди. Шу куни тунги соат 22.20 ларга яқин таниши 1987 йилда туғилган Б.Олмос билан жанжаллашиб қолганини, жанжалга унинг таниши 2005 йилда туғилган А.Абдумўмин ҳам аралашгани, оқибатда икковлон Бобурга тегишли нархи 2.500.000 сўмлик “Samsung S 21” телефонини тортиб олиб қочиб кетганлиги аниқланди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида талончилар зудлик билан қўлга олиниб, терговга жалб қилинди. Ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлми томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланди.
Жиноят муҳокамасида Тошкент шаҳар ИИББ ва туман ИИО ФМБ раҳбарияти, маҳалла еттилиги, фуқаролари, фаоллари ҳамда бошқа мутасаддилари иштирок этди. Сўзга чиққанлар мазкур жиноий ҳолатга танқидий баҳо беришди. Шу билан бирга ҳудудда бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган шу йилнинг январь ойида Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорга тўхталдилар. Қарорнинг ижросини таъминлашга бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ҳар бир бандининг ижросига масъул шахсларни белгилаш бўйича ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: