1 Ноябр 2024 йил 1059

Талаба ёшлар ўртасида содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди

Шу кунларда Тошкент шаҳар ИИББ мутасаддилари томонидан пойтахтдаги олий ўқув юртларида таҳлилий йиғилишлар ўтказилиб, талабалар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва оқибатлари муҳокама қилинмоқда.


Ана шундай йиғилиш Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон миллий университетида ўтказилди. Йиғилиш давомида мазкур ўқув юрти талабалари томонидан содир этилган безорилик жинояти сабаб ва оқибатлари муҳокама қилинди. Тадбирда Олмазор тумани ИИО ФМБ раҳбарияти ҳамда туман 4-сектор бошлиғи, жиноят содир этган талабалар, университет раҳбарияти иштирок этди. Учрашувда инсон ҳаётига хавф солувчи тиғли жисмларни олиб юриш қонунга хилоф эканлиги бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.


Келгусида ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, олий таълим муассасалари маъмурияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Барча янгиликлар

Text to speech