30 Апрел 2024 йил 1431

Тадбирлар кўргазмали олиб борилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидаги махсус курслар бўйича тадбирлар давом этмоқда. Унда иштирок этаётган тарбияланувчиларни Ватанга муҳаббат, содиқлик, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат ҳиссида тарбиялаш, шунингдек, ҳарбий касбга қизиқтириш мақсадида ёшлар ИИББ ЖТСБ ППХБ отлиқ отряди ҳамда Кинология хизматида бўлишди. Масъул ходимлар бу хизматлар фаолияти, отларнинг, хизмат итларининг сақланиши, уларни турли йўналишлар бўйича ўқитиш-ўргатиш ишлари ҳақида қизиқарли маълумотлар билан бўлишдилар.

Тадбир давомида иштирокчилар билан бир қаторда уларнинг ота-оналари билан ҳам чуқурлаштирилган психодиагностика амалиёти ўтказилиб, оиладаги ўзаро муносабатлар, ижтимоий муҳит, тарбия жараёни каби муаммолар ўрганилди. Ўрганишлар натижасида уларнинг психологик портрети шакллантирилди.

Шунингдек, иштирокчилар пойтахтдаги “Ғалаба боғи” ҳамда  “Шон-шараф” музейидаги тарихий экспонатлар билан яқиндан танишгач, улар эътиборига “Жаннат – оналар оёғи остида” номли кинофильм намойиш этилди.

Марказ тарбияланувчиларининг ҳарбий хизматга бўлган иштиёқларини кучайтириш, қизиқишларини имкон қадар қондириш мақсадида, шаҳар Мудофаа ишлари бошқармаси ҳарбий хизматчилари тарбияланувчиларни жалб этган ҳолда саф тайёргарлиги машғулотларини ўтказишди. Ёшлар саф тушунчаси, сафдан чиқиш, сафга қайтиш, ҳарбийча саломлашиш тартиби ва саф қўшиғини куйлашни ўргандилар.

Ушбу тадбирнинг жонли ва кўргазмали олиб борилиши тарбияланувчиларда катта таассурот қолдирди.

Барча янгиликлар

Text to speech