Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари велосипед ўғрилигида гумонланувчи шахсни қўлга олишди

Яккасарой тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 27 май куни соат 05.00 да 27 ёшли сурхандарёлик Сардор Ж. уй дарвозаси очиқ қоганидан фойдаланиб, 50 ёшли Фарход Ю.га тегишли бўлган 1.500.000 сўмлик велосипедни ўғирлаб кетган. Жиноят қидирув хизмати ходимларининг тезкор чоралари туфайли гумонланувчи қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Уйингиз дарвозаси ва эшикларини очиқ қолдирманг.