12 Сентябр 2024 йил 514

Сайёр қабулларда мурожаатларга ечим топилмоқда

Куни кеча пойтахтимизнинг Миробод туманидаги “Миробод” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг мурожаатларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари подполковник Улуғбек Агзамходжаев бошчилигида ўтган сайёр қабулда туман сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Қабулда 18 нафар фуқаролар 19 та масала ва муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. Фуқаролар субсидия ва кредит олиш масаласида, ишга кириш юзасидан, даволаниш учун тиббий ордер олиш, ижтимоий масалалар юзасидан мурожаат қилишди.  

Шунингдек, 2 нафар фуқаролар муқаддам қилган мурожаати тегишли мутасаддилар томонидан ҳал этиб берилганлигини маълум қилиб, миннатдорчилик билдиришди. Жумладан, 3-сектор ҳудудидаги Мироншох кўчасида истиқомат қилувчи Ўғилой Дехқонбоева жорий йилнинг март ойида боқувчиси йўқлиги ва ёлғиз яшашлигини билдириб, уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган эди. Унинг мурожаати туман 3-сектор бошлиғи Отабек Хаджаев томонидан назоратга олиниб, ижобий ҳал этилди. Энди Ўғилой опа кузни янги таъмирдан чиққан ва томлари тўлиқ ёпилган уйида кутиб олмоқда. Ў.Деҳқонбоева авваламбор, давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдириб, ҳар бир маҳаллада ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар ўз натижасини бераётганлигини, ёлғиз инсонлар ҳам давлат ҳимоясида эканлигини хис қилишаётганлигини айтиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

Қабул натижасида 10 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди, бир нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 8 та мурожаат юзасидан ижобий ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ҳал этиш муддатлари белгиланди.

Бу каби сайёр қабуллар жойларда мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech