10 Январ 2025 йил 596

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда фуқаронинг ИИО ходимининг ҳаракатидан норозилиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Видеодаги ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Ҳодиса жойида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Чориев ҳамда Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Н.Ҳайдаровлар ўрганиш ишларини олиб бормоқдалар.

Шунингдек, ходимнинг ҳаракатига баҳо бериш учун Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech