19 Август 2024 йил 1185

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиш ҳолати акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.


Жорий йилнинг 19 август тунги соат 02.00 ларда Бектемир туманидаги бозор ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган Бектемир тумани ИИО ФМБ ППХ инспектори сафдор Ж.Ражабов транспорт воситаси тўхтаб туриш тақиқланган жойга қўйилганлиги ҳолатини аниқлаган. Ушбу транспорт воситаси бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит берганлиги сабабли Ж.Ражабов Сaptiva русумли автомашина эгасини чақиртирган ва транспорт воситасини олиб қўйишини сўраган. Бироқ 1990 йилда туғилган Шавкат Абдуллаевлар ИИО ходимининг қонуний талабини бажармасдан, унга фаол қаршилик кўрсатиб, сафдор Ж.Ражабовни уриб тан жароҳати етказган.


Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech