14 Октябр 2024 йил 392

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.


Жорий йилнинг 29 август куни тахминан соат 17.30 ларда Юнусобод тумани, Чинобод кўчасида, 1987 йилда туғилган Миркамол М. укаси 1989 йилда туғилган Миролим М. билан бирга таниши 1997 йилда туғилган Улуғбек Р. билан ўзаро жанжаллашиб кетган. Жанжал вақтида Миролим М. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўткир тиғли жисм билан Улуғбек Р. га тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи шифохонага жойлаштирилган.


Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, жабрланувчига етказилган жароҳатлар оғирлик даражаси бўйича ўртача оғир тан жароҳати деб баҳоланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “г,и,м” бандлари ("Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш") билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech