11 Май 2024 йил 722

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.


Жорий йилнинг 10 май куни тахминан соат 16.30 ларда Чилонзор тумани, 5-мавзе ҳудудида 1980 йилда туғилган А.Азиз ва 1984 йилда туғилган А.Азизхонлар маст ҳолатда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб бир нечта фуқаролар (1993 йилда туғилган Ш.Дилдора, 1996 йилда туғилган А.Сардор, 2002 йилда туғилган С.Саидахрор) билан ўзаро жанжаллашган. Натижада 2002 йилда туғилган фуқаро енгил даражадаги жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.  


Ҳодиса жойига зудлик билан миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари етиб келишган. Бироқ, жамоат тартибини бузаётган икки нафар фуқаролар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатишган.


Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech