7 Октябр 2024 йил 992

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Қатағон қурбонлари – халқимиз армонлари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи катта илмий ходими тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Машҳурахон Дармонова маъруза қилди. У ўз нутқида, тарихини ёдда тутмайдиган, муҳим ҳаётий ҳақиқатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда маъносини англай олмайдиган халқнинг келажаги йўқлигини, шунингдек Ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган аждодларнинг букилмас иродаси ва матонатига эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун муқаддаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Жадидлар” номли видеоролик ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.


Барча янгиликлар

Text to speech