Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Aзиз Ташпулатовнинг Ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан байрам табриги
Қадрли ҳамкасблар, муҳтарам фахрийлар!
Сизларни, 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни билан табриклайман.
Барчага маълумки, ички ишлар органлари ходимларининг меҳнати машаққатли, шу билан бирга шарафлидир. Зеро, ҳар бир ходимнинг олий бурчларидан бири – халқимиз манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилишдир.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари пойтахт ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда туну кун хизмат қилмоқдалар.
Пойтахт Ички ишлар органларининг барча ходимлари – офицерлар, сержант ва сафдорларни, хизматчиларни, қадрли фахрийларимизни, шунингдек, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ҳамкасбларимизнинг оила аъзоларини байрам билан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик ва осойишталик тилайман.
Юртимиз мустақиллигини асраш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, халқимиз тинчлиги ва фаровонлигини ишончли ҳимоя қилиш йўлида олиб бораётган шарафли ҳамда масъулиятли фаолиятингизда омад ёр бўлсин.