18 Август 2024 йил 1884

Пойтахтнинг қатор туман ИИО ФМБ тергов хизмати ходимларига қонунчиликдаги янгиликлар бўйича маълумотлар берилди

Тошкент шаҳар ИИББда соҳавий хизмат ходимларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. Куни кеча Юнусобод тумани ИИО ФМБда суд ва прокуратура органлари ҳамкорлигида терговчилар учун амалий ва назарий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида машғулотлар ўтказилди. Унда терговчилар ва суриштирувчилар иштирок этди.

Ўқув семинари давомида тергов органи ҳамда суриштирув томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда судлар томонидан чиқарилган хусусий ажримлар муҳокамаси бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти терговчи ва суриштирувчиларга етказилди.

Бу каби ўқув семинарлари Олмазор ва Сергели ИИО ФМБларда ҳам ташкил этилди.


Барча янгиликлар

Text to speech