Фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга 21 ёшли Далер С. мурожаат қилди. У ўз аризасида жорий йилнинг март ойида 25 ёшли Рахмон М. ундан телефонини сотиб олишини ваъда қилганлигини маълум қилди. Далер айтган 13 миллион сўм нархга Рахмон рози бўлган. Аммо телефонни олган Рахмон пулни тўламасдан уни бошқа кишига сотиб юборган. Қўлига тушган пулларни эса ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.